эркин комилов биография год рождения

Эркин комилов биография год рождения

Кун.uz таҳририяти ушбу масала бўйича Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов билан суҳбатлашди.

Эркин Комиловнинг айтишича, замонавий тўй деб маънавиятни булғамаслик, топтамаслик керак.

“Бизнинг ўзбек халқимиз жуда ҳавасманд халқ, лекин у ҳавасни топтаб, ошириб юбормаслик керак-да. Ҳамма нарсада меъёр бор. Бир нарсага ҳайрон бўламан: мана мустақил бўлганимизга 26 йил бўлаяпти. Баъзи бир болалар 26 га кириб, икки нафар фарзандли ҳам бўлди. Улар ҳаёт шунақа тараллабедоддан иборат, нима қанд есам мен еявераман, деб ўйлаяпти.

Мен тўйларга борадиган бўлсам, ҳайрон бўламан. Бир айлана столда бир камбағал тўй қилса бўлади. Баъзилар қарзга олиб тўй қилаяпти, кейин бу қарзини вақтида тўлай олмагандан сўнг турли касалликларга гирифтор бўлаяпти. Мана, муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг йиғилишида ёшларнинг оғзини кутдим, деяпти. Биронтаси тўйлар ҳақида гапирармикан, ота-онамиз қийналиб кетди, дермикан, десам демади, деяпти.

Энди отага айтади, фалончининг ўғли шундай уйланди, нега мен бундай уйланишим керак, дейди. Бировнинг орқасидан югуриб кетаяпти. Эртага нима бўлади, ота-онамни қийнаб нима қиламан, шунча пул тўлаб мени ўқитаётган бўлса, энди яна “бебилиска” тўй қилиб берадими, деб ўйламаяпти. Куёвнавкар майли бор, келиннавкар, деган нарсалар қаердан чиққан? Ўнталаб кийимларни кийдириб қўйиш. Буларнинг бари онгсизлик, тафаккурнинг йўқлигидан, маънавий пастликдан келиб чиқади. Боши бир деворга тегмасидан аввал ота-она, болалари ўйлаши керак: нимага, кимга керак ундай тўй – ейди, ичади, кетади. Энди қўшиқчилар менга фалон пул, доллар берсанг бораман, деркан. Бу қандай аҳмоқлик? Бир камбағал неча йиллаб ишлайди уларни тўртта ашуласига. Буни ҳам сал тартибга чақириш керак. Амру-маърифларда ортиқча гапларнинг кўпайиб кетишини ҳам тартибга солиш керак. Никоҳ бўлса, никоҳ ҳақида гапириш керак.

Тўйлардаги дабдабозликни камайтирсак, санъаткорлар ҳеч қачон ишсиз қолмайди. Ҳаммага Аллоҳ ўз ризқини беради. Бундай “бебилиска” нарсаларни эркак кишилар эмас, балки фақат аёллар қилмоқда. Бу 80 фоиз оналарнинг иши. Мен 5 қизни узатганман. Эркак қудам билан юзма-юз гаплашганман – бу нарсани қилмайман, сиз ҳам қилманг. Мана фарзандларимнинг барчаси бахтли. Ҳамма қудаларим билан ўзим гаплашганман. Маҳалла бир ой гапирар, ярим ой гапирар, ейди, ичади, кетади. Ўша дабдабали тўй қилганларнинг барчаси ҳам бахтли яшаётгани йўқ. Ўшалар ажрашмоқда-ку арзимаган нарсадан.

Дабдабали тўйларни, асосан, ҳаромдан пул топганлар қилади. Чақалаб, тийинлаб, сўмлаб бир жойга ташлаган, мен илойим тўй қилай, бир бокира келин учрасин, деб ният қилади ўша чақалаб пул топганлар.

Источник

  • эрих фромм день рождения
  • эрих фромм дата рождения
  • эристов заур анатольевич дата рождения
  • эрин хантер год рождения
  • эриашвили нодари дарчоевич биография дата рождения

  • Справочник номеров и подарков